Фарғонада эр-хотин ис газидан вафот этди

Бугун, 21-декабр куни эрталаб соат 8:30 да Фарғона вилоятида эр-хотин газ сизиб чиқиши оқибатида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда UzNews.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 21 декабр куни соат 08:30 да Учкўприк туманида содир бўлган. Фуқаро Ш.Е. (1977-йилда туғилган) ва турмуш ўртоғи К.Е. (1995-йилда туғилган) ўз хонадонида газ сизиб кетиши оқибатида вафот этган.

Текширувлар давомида ёнма-ён жойлашган ётоқхона ва ҳаммомга иситиш учун вақтинчалик темир печка ўрнатилгани маълум бўлди. Қурилма шланг билан газ баллонига уланган. Воқеа содир бўлган куни квартирада тўғридан-тўғри ёнишсиз газ сизиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.