Фарғонада ЙТҲ: “Матиз” пиёдани уриб юборди

Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати бир кун аввал содир бўлган ҳалокатли ЙТҲ ҳақида маълум қилди.

Фарғона вилоятида 11 апрел куни “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси М.И. автомашина Новкент маҳалласи ҳудудидан ўтиб кетаётиб бошқарувни йуқотган. У қилган бурилиш чоғида шу вақтда қатнов қисмидан ташқарида бўлган пиёда Е.Ф.ни уриб юборган.

Жароҳат олган пиёда касалхонага ётқизилган, бироқ унинг жароҳатлари ҳаётга тўғри келмаганлиги сабабли уни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЙҲХБ томонидан ЖК 266-моддаси 2-қисми (“йул ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.