Фарғонадаги пиёдалар ўтиш жойида ЙТҲ содир бўлди: чақалоқли она жабрланди

Фарғонада пиёдалар ўтиш жойида ҳайдовчи ёш болали аёлни босиб кетди.

Пиёдалар ўтиш жойида қўлида чақалоқ билан 20 ёшли аёл йулни кесиб ўтган. Ҳодиса лаҳзаси кузатув камераси томонидан ёзиб олинган.

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, 19 январ куни соат 11:00 атрофида Фарғона шаҳрида ЙТҲ содир бўлган.

Лаcетти русумли автомашинанинг 35 ёшли ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида йулни кесиб ўтаётган қўлида боласи бор 20 ёшли аёлни уриб юборди.

Онага тиббий ёрдам кўрсатилган, бола жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Юқорида қайд этилган факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.