Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чилонзордаги ёнғинга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда тошкентликлар Чилонзорда содир бўлган ёнғин ҳақида бир нечта безовта қилувчи видеоларни чоп этишга улгурди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати воқеа юзасидан маълумот эълон қилиб, жавоб қайтарди.

Бугун, 22 июл куни соат 18:21 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги постига Чилонзор тумани Яккатут маҳалласи Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.

Соат 18:26 да воқеа жойига 5 нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган.

Соат 18:42да ёнғин маҳаллийлаштирилиб, соат 18:49да ёнғин тўлиқ ўчирилди.

Ёнғин натижасида бинонинг ички ва ташқи қисми 200 квадрат метр майдонга зарар етказган. Ўт ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида бинонинг яна 600 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинди.

Ушбу ёнғинда қурбонлар йуқ. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.