Фавқулодда вазиятлар вазирлиги: Сирдарёда 102 та уй сув остида қолди

Сирдарё вилоятининг Бахта шаҳрида узоқ давом этган ёғингарчилик туфайли хўжаликлараро коллекторда сув сатҳи кўтарилиб, турар-жой бинолари сув остида қолган.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига екщра, натижада “Хазина” маҳалласида турли кщчаларда жойлашган 102 та уй сув остида қолган.

Жойда тезкор штаб тузилиб, 3 та ишчи гуруҳи тузилди. Гуруҳлар таркибига ҳокимлик, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамда маҳалла вакиллари кирди.

Шунингдек, воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигидаги Республика қутқарув марказининг қутқарувчилари етиб келган.

Шунингдек, 68 нафар маҳаллий аҳоли қариндошлариникига вақтинча кўчиб келгани маълум бўлди.

Сирдарёдаги шаҳарлардан бирида узоқ давом этган ёғингарчилик туфайли кўплаб уйлар сув остида қолди.

Жиззах ва Тошкент вилоятларидан Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ёрдам ва ёрдам кўрсатиш учун Бахтга етиб келди.