Сирдарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан киберфирибгарлик билан шуғулланган шахс қўлга олинди.
Фирибгар қизнинг интим суратларини тарқатмаслик учун ундан 15 миллион сўм ундирган. Кейинчалик маълум бўлишича, ёш йигит аёл аккаунти орқасида яширинган.
Сирдарё вилояти ИИБга 20 ёшли қиз мурожаат қилди. Унинг айтишича, Telegram мессенжеридаги танишув гуруҳида Чарос исмли қиз билан танишган. Бироз вақт ўтгач, улар яқин дўст бўлишди.
Ишончли қиз ўзининг интим суратларини янги дугонасига юборди ва бунга жавобан у уларни ижтимоий тармоқларда чоп этиш билан таҳдид қила бошлаган. Чарос дугонаси ўзини шарманда қилишни истамаса, унга 15 миллион сўм беришини айтган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ўзини «Чарос» деб таништирган фойдаланувчи Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшовчи 27 ёшли йигит эканлиги аниқланди. Муқаддам Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми (талончилик) билан жиноий жавобгарликка тортилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.