Харковда гуманитар ёрдам учун навбатда турган 6 киши отиб ўлдирилди

Украинанинг Харков шаҳрида россиялик ҳарбийларнинг ўққа тутилиши натижасида шаҳарнинг тинч аҳолиси яна ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Харков вилояти ҳарбий бошқармаси (ОВА) раҳбари Олег Синегубов Телеграмда ёзди.

Унинг таъкидлашича, босқинчилар Харковнинг шарқида, Академик Павлов кўчаси бўйлаб “Новая почта” идораларидан бирини узоқ масофали қуроллардан ўққа тутган. Ушбу филиал ёнида шаҳарликлар гуманитар ёрдам олиш учун навбатга туришган.

Дастлабки маълумотларга кўра, отишма оқибатида олти киши ҳалок бўлган. Яна 15 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Барча ярадорлар аллақачон касалхонага ётқизилган, аммо қурбонларнинг аниқ сони кейинроқ маълум бўлади.

«Бу рус босқинчиларининг навбатдаги ҳарбий жинояти!» — таъкидлади Харков ОВА раҳбари.