Хонанда Зоҳид Рисқиев Тошкентда бахтсиз ҳодисага учради

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган “Мега Планета” савдо маркази яқинида BMW ҳайдовчиси катта тезликда бошқарувни йуқотиб, автоҳалокатга учради. Машинада хонанда Зоҳид Рисқиев (“Уммон” гуруҳининг собиқ солисти) кетаётган эди.

Тошкент шаҳар ИИБ хабарига кўра, 29-сентабр куни соат тахминан 23:00ларда BMW русумли автомашина (давлат рақами 01 H806HA) ҳайдовчиси бошқарувни йуқотиб қўйиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. Натижада бир киши ҳалок бўлди.

Хабарда айтилишича, 32 ёшли З.Р Аҳмад Дониш кўчасидан Янгишаҳар кўчасига ҳаракатланаётганда BMW русумли автомобилида бошқарувни йуқотиб, йул-транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада у ва йуловчилар 1995 йилда туғилган. Ж.И. ва 1996 йилда туғилган Ж.Ю. касалхонага ётқизилган, 28 ёшли Х.С. воқеа жойида вафот этган.

Хонанданинг аҳволи ҳақида аниқ маълумот йуқ, баъзи маълумотларга кўра, у реанимацияда қолмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда БМW ҳайдовчиси “Уммон” гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рисқиев экани хабар қилинган эди. Бу маълумотни унинг турмуш ўртоғи, хонанда Камола Ортиқова ҳам тасдиқлади. У бу маълумотни Инстаграмдаги саҳифасида жойлаштирди ва одамлардан эри учун дуо қилишни сўради.