Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унинг оқибатида фуқаро ҳалок бўлди.
Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги СББД матбуот хизмати хабар берди.
«Damas» русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз фуқаро бошқарган. У йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди.
Пиёда олган тан жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этган, дейилади видеода.
Кейинчалик маълум бўлишича, Damas ҳайдовчиси ЙТҲ вақтида спиртли ичимлик мастлигида бўлган.

Фото: Кейинчалик маълум бўлишича, Damas ҳайдовчиси ЙТҲ вақтида спиртли ичимлик мастлигида бўлган.