Хоразмда поезд тўқнашуви оқибатида бир аёл ҳалок бўлди

Хоразм вилоятида йуловчи поездининг тўқнашуви оқибатида бир аёл олган тан жароҳатлари туфайли вафот этди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 8 декабр куни тахминан соат 09:30 да “Истиқлол-Ҳазорасп” темир ё‘лининг 353-километрида содир бўлган.

Хоразм вилоятида яшовчи 43 ёшли фуқаро Тошкент-Урганч йуналишида ҳаракатланаётган йуловчи поезди ғилдираклари остига тушиб қолди.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.