Иқтисодиёт университети ходими 3000 минг доллар пора билан қўлга олинди

Иқтисодиёт университетига ўқишга киришда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Марказий ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг идора мудири бўлиб ишлаётган фуқаро С.M. фуқаро Ш.ни ТДДУга ўқишга киритиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган ушбу тадбир давомида фуқаро Ш.A. фуқаро Д.ни юқори мартабали танишлари орқали Андижон давлат университетининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб бериш эвазига 3000 Ақш долларини олаётган вақтида жиноят устида ушланган.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Департаментнинг Янгариқ вилоят бошқармаси Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда фуқаро С.И. фуқаро З.ни ҳам танишлари орқали Урганч давлат университетига ўқишга киритиб бериш эвазига 2300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-моддаси, 211-моддаси (порахўрлик) бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.