Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Россия Федерацияси ҳудудига ноқонуний киришга уринганликда айбланиб судланди

Челябинск вилоятининг Брединский туманида Россия ҳудудига ноқонуний киришга уринган икки нафар Ўзбекистон фуқароси устидан суд жараёни якунланди.

Рамблер маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари 2022 йилда Россия ФСБ чегарачилари томонидан қўлга олинган.

Улар Қозоғистон орқали чегарани кесиб ўтиш орқали Челябинск вилоятига ўтмоқчи бўлган, бироқ тўхтатиб қўйилган ва ҳибсга олинган.

Ҳар икки қоидабузар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322-моддаси 2-қисми билан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик учун судланган.

Айбланувчилар ўз айбларига иқрор бўлишди, бироқ апелляция тартибида суд қарори устидан шикоят қилишди.

Ўзбекистон фуқароларидан бири бир йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган бўлса, иккинчиси бир ярим йил муддатга қаттиқ режимли ахлоқ тузатиш колониясига жўнатилган.

Кейинчалик маълум бўлишича, иккинчи фуқаро аллақачон Россияда жиноий жавобгарликка тортилган ва қамоқда ўтирган.