Қирғизистонда бедарак йўқолган Фарғоналик қизнинг жасади топилди

Қирғизистонда Фарғона вилоятида яшовчи аёлнинг жасади топилди.

Йўқолган аёлнинг турмуш ўртоғининг айтишича, аёл ҳеч қандай сабабсиз тунги соат учларда уйдан чиқиб кетган. Икки кундан кейин унинг жасади қўшни давлатдаги каналга чиқди.

22-ноябр куни Фарғона вилоятида яшовчи турмуш ўртоғи тунги соат учларда ҳеч қандай сабабсиз уйдан чиқиб кетган ҳолда ғойиб бўлганини айтиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Орадан 2 кун ўтиб, тезкор-қидирув тадбирлари давомида Қирғизистондаги қишлоқлардан биридан оқиб ўтувчи каналдан аёл кишининг жасади топилгани маълум бўлди.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, аёл нафас йўлларини сув билан тўлдириш натижасида келиб чиққан механик асфикция, боши жароҳати натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.