Ўғирликда гумонланиб, 17 ёшли касб-ҳунар мактаби ўқувчиси қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, номаълум фуқаро уйга кириб, ётоқхонадаги сейфни очиб, 27,6 миллион сўм пулни ўғирлаб кетган.

Тергов томонидан “Ўғирлик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-қидирув тадбирлари бошланди.

Кўрилган чоралар натижасида жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс – шу маҳаллада яшовчи, касб-ҳунар таълимининг 2-курсида таҳсил олган М.Ф.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва қўлга олинган шахснинг вилоят ҳудудида фош этилмай қолган шу каби бошқа жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.