Ўқитувчини тарсаки туширгани учун ўқувчининг бувиси жавобгарликка тортилди

Халқ таълими вазирлиги Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 85-мактабда ўқувчилардан бирининг бувиси ўқитувчини ҳақорат қилгани ва унга шапалоқ тушгани ҳақида хабар берди.

У буни ўқитувчининг ўқувчини уй вазифасини бажармаганлиги ва интизомни бузганлиги учун танбеҳ бериши билан изоҳлади.

Дарсларни Қарши давлат университети тарих факултетининг 4-босқич талабаси Бобоназар Хуррамов олиб борди ва у мактабда амалиёт ўтаётган эди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-моддаси 5-қисмига биноан (таълим муассасаси ўқитувчисининг касбий фаолиятига ноқонуний аралашиш ёки унинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) ўқитувчини ҳақорат қилганлиги учун бувисига қарши ариза берилди.