Эпицентри Андижонда бўлган зилзила Ўзбекистонда содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика Сейсмомониторинг марказининг хабар беришича, маҳаллий вақт билан соат 03:28 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлган.

Эпицентри: Андижон вилояти, Хонобод тумани. Зилзила координаталари: шимолий кенглик 40,79 даража; Шарқий узунлик 73,06 даража.

Катталиги М = 4,1. Чуқурлиги 15 км. Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 327 км жануби-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон ҳудудидаги ерости силкинишларининг кучи:

Хонобод тумани: 4 балл, 2 км.
Қўрғонтепа тумани: 3 балл, 16 км.
Жалақудуқ тумани: 2 балл, 37 км.
Хўжаобод тумани: 2 балл, 44 км.