Эркак маҳаллий ўрмон хўжалигининг ер участкасини учинчи шахсга расмийлаштириш учун 25 минг доллар талаб қилган

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи фуқаро 3 гектар ерни расмийлаштирмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Бунинг учун у ўз мижозларидан 25 000 АҚШ доллари талаб қилган, бу пулнинг 10 000 АҚШ долларини ҳибсга олиш вақтида олдиндан олган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ИИВ Коррупцияга қарши курашиш бошқармаси кўмагида тезкор тадбир ўтказилиб, тадбир давомида фуқаро А.Н. қолга олинди.

Ҳозирда ашёвий далиллар асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28, 211 ва 168-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.