Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида “Taftish.uz” журналисти U.T.ga таниши А.А. билан ўзаро жанжал оқибатида пичоқ билан тан жароҳати етказилди, деб хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.
Воқеа 6-феврал куни кафелардан бирида эркаклар ўртасида узоқ вақтдан бери давом этаётган жанжал оқибатида содир бўлган. Гумонланувчи ошхона пичоғи билан журналистнинг қорнига бир марта пичоқ урган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, 7 февралдан бошлаб гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жабрланувчи шифохонада, унинг аҳволи барқарор. Ҳозирда терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.