Маҳаллий аҳолининг уйларидан олтин рудалари мусодара қилинган

Самарқанд вилоятида таркибида олтин сақловчи рудаларни ноқонуний қайта ишлаш фактлари аниқланди.

Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Паяриқ туманида 43 ва 25 ёшли фуқароларнинг хонадонларида олтин рудаси қайта ишланган.
Маълум қилинишича, улардан 525 кг руда, кукун ва 2 дона тегирмон ускунаси олиб қўйилган.
Мазкур фуқароларга нисбатан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.