Мактабда баскетбол мусобақаси вақтида катта муштлашув содир бўлди

Тошкент вилоятидаги икки мактаб ўқувчилари ўртасида содир бўлган оммавий муштлашув факти бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 30-ноябр куни баскетбол мусобақаси вақтида содир бўлган.

Марказий ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, 30-ноябр куни соат 10:00 атрофида Тошкент вилоятидаги 9-умумтаълим мактабида икки мактаб ўқувчилари ўртасида баскетбол бўйича мусобақа ташкил этилган.

Спорт залидаги мусобақа вақтида 20 ёшли томошабин 17 ёшли йигитни ажратиб олиб, ўқувчиларни тартибга чақираётган ва унинг юзига мушт туширган. Қайд этилишича, ушбу ноқонуний ҳаракат сабабсиз содир этилган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, йигит енгил тан жароҳати олган.

17 декабр куни Тошкент вилояти ички ишлар органлари ходимлари 20 ёшли йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан иш қўзғатди.

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан мактаб ўқувчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди.