Малибунинг маст ҳайдовчиси қурол билан тўхтатилди

Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Малибу автомобилида маст ҳолатда ҳайдовчини ўқотар қуролдан тўхтатди.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Воқеа 7 январ куни соат 15:00 атрофида Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида содир бўлган. 46 ёшли Малибу ҳайдовчиси маст ҳолда инспекторларнинг қонуний талабларини бажаришдан бош тортган ва улардан яширинишга уриниб, атрофдагиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳайдовчининг нотўғри хатти-ҳаракати натижасида юзага келиши мумкин бўлган оқибатларнинг олдини олиш учун ўқотар қуролдан фойдаланишга мажбур бўлди. Натижада машина мажбуран тўхтатилди, ҳайдовчи эса зарарсиз қолди. Қуролдан фойдаланишда ҳеч ким жабрланмади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажарувчи шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу модданинг жазоси асосий ҳисобланган миқдорнинг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима (13,5 миллион сўмдан 27 миллион сўмгача), уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари, уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш, бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш чеклашдан иборат.