Метро ходими порахўрлик билан ҳибсга олинди

Тошкент метрополитени ходими ўз дугонасидан ишга жойлаштираман деб минг доллар ундириб олган, бироқ жиноят устида ушланган.

Р.Р. алоқалари орқали метрога ишга киришда ёрдам беришини ваъда қилган. Хизматлар учун у минг доллар сўраган, деб хабар берди метрополитен матбуот хизмати. Қайси лавозим учун ушбу миқдорга баҳоланганлиги ҳақида хабар берилмаган.

22 сентябр куни Р.Р. пулни олаётган вақтида жиноят устида ушланган. Эркак қамоққа олиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) ва 211-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.