Молдова Ўзбекистонга хавфли жиноятчини етказиб берди

Диний экстремистик фаолиятга алоқадорликда айбланиб қидирувга берилган жиноятчи Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида Кишинёвдан Тошкентга олиб келинди.

Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қўлга олинган шахс Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидан яшириниб, халқаро экстремистик ташкилотга қўшилган, у ерда террорчилик актларини тайёрлаш ва содир этиш бўйича тайёргарликдан ўтган, ташкилот етакчиларидан бирига айланган.

Хабар қилинишича, Интерполнинг Тошкент ва Кишинёвдаги Миллий марказий бюроларининг биргаликдаги ҳаракатлари ва тезкор ахборот алмашинуви натижасида экстремист қўлга олинган.

Экстрадиция қилинган фуқаро судга тортилади.