Мороканд нефт базаси филиалларида молиявий қоидабузарликлар аниқланди

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқанд вилоятидаги Мароканд нефт базасининг иккита филиалида молиявий қоидабузарликлар аниқланган.

Мароканд нефт базасининг Булунғур ва Жомбой филиалларида 73 миллиард сўмдан ортиқ ўғирлик ва камомадлар фош этилди.

Компания маълумотларига кўра, Булунғур филиалида жами 22,3 миллиард сўмлик 2612,9 тонна нефт маҳсулотлари етишмаслиги аниқланиб, йирик ҳажмдаги ўғирлик ҳолатлари аниқланган, хусусан:

  • 2382,1 тонна АИ-80 бензини 18,3 млрд.сўмга;
  • 44,1 тонна ЭКО маркали дизел ёқилғиси 705,8 млн.сўмга;
  • 1,7 млрд.сўмга 111,6 тонна ТДЛ-05 дизел ёқилғиси;
  • 75,1 тонна ТД-К5 евро дизел ёқилғиси 1,3 млрд.

Жомбой филиалида умумий қиймати 51,6 млрд.сўмлик 4441,2 тонна нефт маҳсулотлари етишмаслиги аниқланган, хусусан:

  • 2341,7 тонна АИ-80 бензини 18,0 млрд.сўм;
  • 81,7 млн.сўм миқдорида 4,6 тонна ЕВРО К-5 русумли дизел ёқилғиси;
  • 1,5 млрд.сўмга 92,3 тонна дизел ёқилғиси;
  • 2002,5 тонна ЭКО маркали дизел ёқилғиси 32,0 млрд.

Шундай қилиб, Мороканд нефт базасининг ҳар икки филиалида 73,7 миллиард сўмлик 7054,1 тонна нефт маҳсулотлари етишмаслиги аниқланган.

Етишмовчилик ва ўғирлик ҳолатлари билан боғлиқ тўпланган ҳужжатлар ва далиллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Давлат хавфсизлик хизматига тақдим этилди, дейилади хабарда.

Аниқланишича, еттита вертикал пўлат цистерна атайлаб ўзгартирилган ва систерна ичига темир қувур қўлда ўрнатилган бўлиб, натижада 21,4 миллиард сўмлик 2573,5 тонна нефт маҳсулотлари етишмай қолган.