Музлаб қолган эркакнинг жасади Лашкерек қишлоғи аҳолиси томонидан топилган

Ангрен ИЭС яқинидаги Лашкерек қишлоғида аҳоли пансионатлардан бирига дам олишга келган сайёҳнинг музлаб қолган жасадини топди.

Бош прокуратура 10 январ куни ҳақиқатан ҳам Ангрен ИЭС дам олиш масканига келган 70 ёшли эркакнинг жасади топилганини қайд этди. Унинг жасади соғлиқни сақлаш муассасаси ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқдан топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, марҳумнинг ўлими паст ҳарорат таъсирида танасининг умумий музлаши натижасида содир бўлган. Бу факт текширилмоқда.