Наманган: Қуръони Каримнинг қўлёзма нусхасини ўғрилар қўлга олинди

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги зиёратгоҳдан ўғрилар Қуръони Каримнинг қўлёзма нусхасини ўғирлаб кетишди.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчиларнинг шахси аниқланган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Чортоқ вилояти ва Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро қўлга олинди. Улар қамоққа олинади.

Намангандаги уйлардан бирида Қуръони Каримнинг қўлёзма нусхаси топилди. Ҳеч қандай зарар етмаган.

Эслатиб ўтамиз, воқеа 9-августдан 10-августга ўтар кечаси соат 00:04 атрофида содир бўлган. Номаълум шахслар «Балиқкўл» маҳалласи «Султон Увайс Караний» зиёратгоҳида сақланаётган Қуръони Каримнинг қўлёзма нусхасини ўғирлаб, номаълум томонга ғойиб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан иш қўзғатилган.