Наманган вилоятида она боласини 7 миллион сўмга сотмоқчи бўлган

Наманган вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўз фарзандини 7 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёлни қўлга олди.

Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

37 ёшли аёл шу йилнинг 11 июн куни туғилган боласини сотмоқчи бўлган. У уч миллион сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги аванс пулини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.