Наманганда 3 нафар ўсмир кир ювиш машинасини ўғирлаб сотган

Наманган вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кир ювиш машинасини ўғирлаган уч нафар вояга етмаган қизни қўлга олди.

Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

25 ноябр куни қизлар Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғинига келишди. Ўша куни қизлар 46 ёшли аёлнинг уйида ҳеч ким qeқлигидан фойдаланиб, 1,5 миллион сўмлик кир ювиш машинасини ўғирлаб кетишган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан иш қўзғатди. Кейинроқ гувоҳлар уй ёнида “Жигули” машинаси ва уч нафар аёлни кўрганликларини айтишган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кузатув камералари ёрдамида ҳайдовчининг шахсини аниқлади. Шунингдек, Янги Наманган туманидаги Гулистон маҳалласида 15 ёшли қизлар кир ювиш машинасини 500 минг сўмга сотгани маълум бўлди.

Тергов процессуал тартиб асосида олиб борилади.