Наманганда қалбаки доллар сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Наманганда Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимлари вилоят божхона бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Текширув давомида умумий номинал қиймати 10 600 Ақш долларини ташкил этувчи қалбаки долларлар топилди, деб хабар беради ДХХ матбуот хизмати.

Учқўрғон туманида яшовчи, муқаддам наркотик моддалар савдоси билан шуғуллангани учун судланган 36 ёшли Т.Ш.дан қалбаки долларлар топилди.

Терговга қадар ўтказилган текширув вақтида маълум бўлишича, 36 ёшли эркак Янгиқўрғон туманида яшовчи М.Б.дан қалбаки хорижий валюта сотиб олган. У ҳам ҳибсга олинган.

Маълум бўлишича, қалбаки долларларни Тошкентда муомалага киритиш мақсадида Қирғизистон фуқароси олиб келган.

Қўлга олинганлар юзасидан T.Ш. ва М.Б. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пуллар, аксиз маркалари ёки қимматли қоғозларни тайёрлаш, сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.