Наманганда ҳалокатли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, саккиз нафари тан жароҳати олди

Наманган вилоятида гавжум “Дамас” иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида болали аёл вафот этди, саккиз нафар ё‘ловчи касалхонага ётқизилди.

Фожиали воқеа 27-октабр куни соат 16.30 ларда Тўрақўрғон тумани, “Лангарбобо” МФЙ ҳудудида содир бўлган. 33 ёшли “Кобальт” ҳайдовчиси бошқарувни йуқотиб, қарама-қарши бўлакка чиқиб кетган ва у ерда гавжум “Дамас” билан тўқнашиб кетган.

Натижада икки йуловчи – 34 ёшли аёл ва унинг ўғли ҳалок бўлди, яна саккиз киши, жумладан ҳайдовчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Касалхонага олиб кетилган йуловчилар орасида икки ёшли қиз ҳам бор.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.