Наманганда бахтсиз ҳодиса: бир қиз вафот этди

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида 11 ёшли ўқувчи қизни «Ласетти» русумли автомашина уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди.

Наманган вилояти ИИБ хабарига кўра, 14-сентабр куни соат 10:40 атрофида Мингбулоқ тумани Чордон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Балиқчи-Мингбулоқ-Найман-Пунгон автомобил йўлида ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлган.

Ҳайдовчи А.Н. Чордон маҳалласидан юқори тезликда ҳаракатланиб, йўлни нотўғри жойда кесиб ўтаётган қизни уриб юборган. Бола марказий вилоят шифохонасига етказилган, бироқ ўқувчи қизни сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган – у оғир тан жароҳатлари туфайли жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ички ишлар бўлими томонидан тумандаги 1-сонли мактабда содир бўлган мудҳиш воқеа муҳокамаси бўлиб ўтди, унда ота-оналар ва болалар иштирок этди.