Навоий: махсус хизматлар икки адвокатни пора олаётганда қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ходимлари икки адвокатни ҳибсга олди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи матбуот хизматининг хабар беришича, Навоий шаҳар адвокатлар коллегияси адвокати Х.К. ички ишлар органлари томонидан танишлари орқали қўзғатилган ва тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижобий қарорга келишга ёрдам бергани учун маҳаллий фуқародан 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Адвокат Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Шунингдек, адвокат сўралган пулнинг бир қисми – 1,5 минг долларни ўзида сақлаб қолиши, қолган пулни эса Ф.Н.нинг ҳамкасби – адвокатлик бўлими ходимига ўтказиши кераклиги аниқланган.Тезкор чора-тадбирларни давом эттириш чоғида Ф.Н. 6 минг доллар олаётган вақтда ушланган.

Ҳолат юзасидан Х.К. ва Ф.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.