Навоий: мобил телефон ўғри кимлиги аниқланди

Навоий шаҳридаги кафелардан бирида зарядлаш учун қолдирилган мобил телефон ўғирланган. Ўғирлаган шахснинг шахси аниқланиб, жиноий иш қўзғатилмоқда.

Жорий йилнинг ноябр ойининг сўнгги кунларида Навоий шаҳрида жойлашган Осиё Гранд кафесида Шаҳло Шаропова (исми ва фамилияси ўзгартирилган) унинг 2,4 миллион сўмлик уяли телефони йуқолганини пайқади.

Видеокузатувлар ёзувларини текширишда, Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро Салима Самандарова (исми ва фамилияси ўзгартирилган) атрофида ҳеч ким йуқлигидан фойдаланиб, “Samsung А-20” русумли уяли алоқа воситасини, заряд қилиш пайитида оғирланган.

Ушбу факт бўйича С. Самандаровага нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмига биноан жиноят иши қўзғатилди.