Навоийда автомашина ҳайдовчиси икки аёлни уриб юборди, натижада қизлар касалхонага ётқизилди.
15-ноябрь куни Навоий шаҳрида содир бўлган ЙТҲ натижасида икки нафар аёл жабрланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ ЙҲХБ матбуот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда йўлни тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган аёллар акс этган видео тарқалди. Улар ўтиш жойига яқинлашганда, Matiz машинаси тўхтаб, уларни ўтказиб юборади.
Аёллар йўлнинг ўртасидан ўтгандан сўнг, уларни қарама-қарши йўналишда кетаётган Lacetti автомобили уриб юборади. Зарбадан аёллар анча олдинга учиб кетишади.
Қайд этилишича, ЙТҲ Имом ал-Бухорий кўчасида соат 17:50 атрофида содир бўлган. Lacetti автомобилини 1987 йилда туғилган Х. A. бошқарган. Жароҳатланганлар касалхонага ётқизилган.
Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.