Навоийдаги бахтсиз ҳодиса: иштирокчилардан бири Газган шаҳар прокурори

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида Ғазғон шаҳар прокурори иштирокида йул-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида маълумот тарқалди.

Навоий вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ М. Навбаҳор туманидаги Улуғбек.

Шаҳар прокуратурасининг Лаcетти русумли автомашинаси қарама-қарши томондан ҳаракатланаётган бошқа Лаcетти русумли автомобил билан тўқнашиб кетган. Машиналар кескин бурилишда тўқнашиб кетди.

ЙТҲ натижасида Нурота тумани “Темирковук” маҳалласида яшовчи фуқаро ва прокурор ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Прокурор жабрланмаган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис палаталарининг тегишли қарорлари билан Навоий вилояти Нурота туманидаги Ғозғон шаҳарчаси Ғазғон шаҳри деб ўзгартирилиб, вилоятларга бўйсунувчи шаҳарлар тоифасига киритилган эди.