Ноқонуний муҳожирларни АҚШга олиб ўтган такрорий жиноятчи ҳибсга олинди

Самарқандда Сирдарё вилоятида яшовчи фуқарога Европа ва Мексика орқали 40 минг доллар эвазига АҚШга боришига ёрдам беришни ваъда қилган, муқаддам судланган 36 ёшли эркак қўлга олинди.

12 000 АҚШ доллари миқдорида аванс олаётган шахс Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан биргаликда қўлга олинди.

Тезкор суриштирув давомида рецидивист аллақачон АҚШга бир неча кишини юбориб, бунинг эвазига катта миқдорда пул ишлаб топганини тан олди. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.