Нукус: ёш қиз ўзини каналга оқизиб юборди

Ёш қиз Нукусдаги каналга ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилишга уринган, деб хабар беради маҳаллий Интернет нашрлари Миллий гвардия маълумотларига асосланиб.

Ҳодиса 26 апрел куни эрталаб 8.30 да содир бўлган. Нукусда 21 ёшли қиз ўзини Дўстлик каналига ташлади.

Қизни Миллий гвардия сақлаб қолди. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, касалхонага ётқизилган.

Ушбу иш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари терговга қадар текширув ўтказмоқда.