Нукусда НДПИ талабаси ис газидан заҳарланиб вафот этди

НДПИ талабасининг ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этгани ҳолати Қорақалпоғистон Республикаси прокурори назоратида.

24 ноябр куни эрталаб соат 07:00 атрофида ижарада яшовчи Нукус давлат педагогика институти талабаси вафот этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, йигит ижарага олинган хонадонга ўрнатилган иситиш қозонидан ис газидан заҳарланган.

Талабанинг ўлими факти юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, мазкур иш Қорақалпоғистон Республикаси прокурори назоратига олинган.