Олимпия захиралари коллежи ўқитувчиси пора билан қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари олимпия захиралари коллежи ўқитувчисини пойтахт олий ўқув юртига ўқишга кириши учун 4500 доллар пора олаётган вақтда қўлга олди.

Ўқитувчи билан биргаликда пул эвазига киришда ёрдам бермоқчи бўлган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Чирчиқ шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи ўқитувчиси Ж.Б. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Е.А. қўлга олинди.

Улар фуқаро Г.дан танишлари орқали юқорида кўрсатилган олий ўқув юртига ўқишга киришда ёрдам бериш ваъда қилинган ҳолда 4,5 минг АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди.

Худди шундай шароитда Юқоричирчиқ туманида фуқаро Б.га танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга кириш учун 4,5 минг доллар ваъда қилган фуқаро М М қўлга олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.