Қўқондаги кимё заводида ишчи ҳалок бўлди.

Фарғона вилоятидаги кимё заводида металл конструксияларни ўрнатиш вақтида қулаб тушган бункер ишчини босиб ўлди.

17-октабр куни соат тахминан 11:10 ларда Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» корхонасида содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ўзкимёсаноат» («Ўзкимсаноат») матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қадоқлаш сехида қадоқлаш ускунаси бункери остидаги металл конструксия қисмларини ўрнатиш вақтида бункернинг таянчларини кесиш натижасида у Metall Universal 777 корхонасида ишчининг устига йиқилиб тушган. Эркак вафот этган.

Ҳозирда дастлабки экспертиза ва терговга қадар текширув ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

2019-йилда Сингапурдаги Indorama Holdings компаниясининг хусусийлаштирилиши натижасида Қўқон суперфосфат заводи негизида «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» ташкил этилган..