Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида солиқ инспексияси биноси ошхонасида портлаш содир бўлди.
Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса оқибатида бир фуқаро воқеа жойида вафот этган, икки нафар жабрланувчи турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.