Қорақалпоғистонда йўл-патрул хизмати машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди.

ИИВ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, 10 август куни соат 10:30 атрофида Элликқалъа тумани, Бўстон-Сарабий йўлида «Lacetti » ва «Nexia-3» ЙҲХ автомобиллари тўқнашиб кетган.

Қайд этилишича, автомашинани бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган Lacetti ҳайдовчиси қарама-қарши чизиққа чиқиб кетган. Бахтсиз ҳодиса натижасида у касалхонада вафот этган.

Юқоридаги факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.