Қозоғистонда фирибгарлик қилган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

Қозоғистонда давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистоннинг икки фуқароси қўлга олинди.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги 17-март куни тарқатган расмий маълумотга кўра, қўлга олинганлардан бири фирибгарлик учун қидирувда бўлган 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси.

Самарқандда у танишига 1 миллион 400 минг сўм мукофот пули талаб қилиб, иш топиб беришни ваъда қилган.

Қўлга олинган иккинчи шахс шантаж учун қидирувда бўлган 23 ёшли қиздир.

У ёш бўлишига қарамай, 21 ёшли танишини Ўзбекистондаги уйига ўзига тортган, кейин эса қариндошларини пул учун шантаж қила бошлаган.

Ҳибсга олинганлар Остона шаҳри ТИВда бўлиб, уларни экстрадитсия қилиш масаласи ҳал этилмагунча у ерда бўлади.