Қозоғистондан Ўзбекистонга 45 миллион долларлик бензинни ноқонуний олиб чиқишга уринган

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Молиявий мониторинг агентлигининг Павлодар вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан Қозоғистонда ишлаб чиқарилган АИ-95 русумли бензинни Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришга уринишнинг олди олинди.

Бу ҳақда Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Тақиллашга қарши ёнилғи қўшимчаси ниқоби остида 280 тонна, салкам 90 миллион тенгега бензин сотилган 5 та вагон ушланди. Мутахассислар хулосасига кўра, темир йўл цистерналаридан олинган намуналар К-4 экологик синфидаги АИ-95 бензинидир. Маълум бўлишича, шартнома шартларига кўра, умуман олганда, чет эл компанияси фойдасига республикадан жами 45 миллион долларга 50 минг тонна экспорт қилиш режалаштирилган эди», — дейилади хабарда.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.