Пойтахт метросида 22 ёшли йигит ўзини поезд остига ташлади

Ҳодиса Тошкент метрополитенининг «Пушкин» бекатида содир бўлган.

«Тошкент метрополитени» ДУК матбуот хизмати хабарига кўра, «Пушкин» бекатида 22 ёшли йигит ўзини атайлаб поезд остига ташлаган.

Поездлар ҳаракати 5 дақиқага тўхтатилган, ҳайдовчининг тез тўхташи натижасида йўловчи омон қолган.

У ички ишлар ва метрополитен ходимлари томонидан ҳеч қандай жароҳатларсиз қутқариб олинди.

Батафсил маълумотлар тергов якунланганидан кейин берилади.