Пойтахтда автобус ҳалокати

Ўзбекистон пойтахтида бугун, 26-январь куни эрталаб йўловчиларни олиб кетаётган Mercedes-Benz LF автобуси ёниб кетди.

Автобус 147-сонли «Чорсу – Чинни бозори» йўналиши бўйлаб ҳаракатланган. Ёнғин эрталаб соат 8:15 да автобус Тошкент ҳалқа йўли ҳудудида, «Абу Сахий» савдо маркази қаршисида бўлганида содир бўлган.

«Тошшаҳартрансхизмат»да айтилишича, ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган. Бу автобуснинг орқа қисмидаги электр симларининг таранглашиши натижасида юзага келган.

Тутун пайдо бўлганидан кейин автобус ҳайдовчиси И.M. вазиятга зудлик билан муносабат билдирди. Йўловчилар зудлик билан автобусдан чиқарилди, улардан ҳеч ким жабрланмади. Савдо маркази ҳудудида бўлган полиция ходимлари ҳайдовчи ва йўловчиларга ёрдамга келган.