Пойтахтда ўғирлик қилган 18 ёшли рецидивист қўлга олинди

ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси хабарига кўра, 11 апрел куни соат 03:30 да Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган «5+ market» дўконига қора ниқобли номаълум шахс кириб келган.

Ҳужумчи сотувчи аёлдан ошхона пичоғи билан қўрқитиб, ундан тушган пулни беришни талаб қилган. Сўнгра сотувчи аёлнинг оёғига бир неча марта пичоқ билан жароҳат етказган, шундан сўнг у 4 миллион сўмни олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Бир неча дақиқадан сўнг воқеа жойига тезкор-қидирув гуруҳи етиб келди ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ҳужум қилган шахс қўлга олинди.

Аниқланишича, ушбу жиноятни муқаддам судланган 18 ёшли А.A. Ундан қора рангли ниқоб ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ушбу факт бўйича А.A. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.