Пойтахтда ЙТҲ: пиёдани уриб юборган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетди

Пойтахтнинг Янгихаёт туманида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда ҳалок бўлди.

Ҳодиса Янгихаёт тумани Қипчоқ кўчасида содир бўлган. Nexia-2 ​​ҳайдовчиси тартибга солинмаган чорраҳадан йулни кесиб ўтаётган 16 ёшли пиёдани уриб юборди ва у кейинчалик касалхонада вафот этди.

Қайд этилишича, ҳайдовчи машинани ташлаб, воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳайдовчини топиш боʻйича тезкор-қидирув тадбирларини ўтказмоқда.

Ҳозирда мазкур фактлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. пиёдани уриб юборди ва воқеа жойидан қочиб кетди.