Пойтахтда ўз жонига қасд қилишга уриниш: аёл иккинчи қаватдан сакрашга уринди

Ижтимоий тармоқларда аёл иккинчи қаватдан сакраб ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган видео тарқалди.

ДИИБ матбуот хизмати хабарига коʻра, воқеа кеча, 25-октабрга ўтар кечаси содир бўлган.

Тахминан соат 01:15 да ИИБ навбатчи бўлимига аёл иккинчи қаватдан сакраб ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига ички ишлар органлари ходимлари етиб келган. Қайд этилишича, уларнинг ҳаракатлари туфайли фожианинг олди олинди.

Ҳозирда профилактика инспекторлари аёлнинг ўз жонига қасд қилишга уринган сабабларини аниқламоқда.