Пойтахтнинг Олмазор туманида “Матиз” русумли автомашина ёниб кетди

1 декабр куни эрталаб Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Беруний кўчасида “Матиз” русумли автомашина ёниб кетди. Қурбонлар йуқ. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Ёнғин ҳақида соат 09:10 да Олмазор тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига соат 9:13 да етиб бориб, бир дақиқада оловни ўчиришди.

Ёнғинда жабрланганлар йуқ, автомашинанинг ёниши сабаблари ва етказилган зарар миқдори мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчилардан транспорт воситаларининг техник ҳолатига э’тиборлироқ бўлишни сўради.